ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Британия Колумбияси (Канада) ҳукумати саккиз ойлик болага унинг жинси кўрсатилмаган тиббий харитани беришди, деб хабар қилди Тайм нашрига таянган ҳолда РИА Новости.
Ҳужжатда "жинси" деган жойида лотинча U ҳарфи ёзилган бўлиб, бу ёки "ноаниқ"(undetermined) ёки "белгиланмаган"(unassigned) деган маъноларни англатиши мумкин.
Боланинг отаси, трансгендер Кери Дотининг сўзларига кўра, бу атай, бола келажакда ўз жинсини ўзи белгилаши учун қилинган. Доти Gender-Free ID Coalition ташкилоти аъзоси. Ташкилот Канада судларига мурожаат қилиб, янги туғилган чақалоқларга "жинси ноаниқ" деб ёзиладиган ҳужжатлар берилишини талаб қилиш билан шуғулланиб келади.