ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Германия Федератив Республикаси парламенти — Бундестаг бир жинсли никоҳлар тўғрисидаги қонунни қабул қилди. РИА Новости хабарига асосан.
Парламентнинг 393 нафар депутати қонунни маъқуллаб овоз беришган бўлса, қаршилар сони 226 нафарни ташкил қилган.
Германия канцлери Ангела Меркель журналистларга қарши овоз берганини айтган. "Никоҳ масаласига келадиган бўлсак, Асосий қонуннинг олтинчи моддасида эркак ва аёл ўртасидаги никоҳ ҳақида гап бораётганига ишончим комил. Мен ушбу ақидадан келиб чиққан ҳолда, бир жинсли никоҳлар тўғрисидаги масалани "виждон буйруғи" сифатида қабул қилишимиз керак, деб ўйлайман", — деган Меркель.
Дунёнинг 21та мамлакатида бир жинсли никоҳларни қайд қилишга расман рухсат берилган.
Булар: Нидерландия, Бельгия, Испания, Канада, ЖАР, Норвегия, Швеция, Португалия, Исландия, Аргентина, Дания, Бразилия, Франция, Уругвай, Янги Зеландия, Люксембург, АҚШ, Ирландия, Колумбия, Финляндия ва Хитой.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.