Пентагон ҳарбий хизматчига гей-парадда формада қатнашишга рухсат берди

Oбуна бўлиш
Ҳарбийнинг сўзларига кўра, у гей-парадда формада иштирок этишига рухсат берувчи мактубни олганида хурсандлигидан йиғлаб юборган

ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Пентагон ноанъанавий жинсий ориентацияга эга ҳарбий хизматчи Натаниэль Бемега Сиэтлда ўтказилган гей-парадда ҳарбий формада қатнашишга рухсат берди, деб хабар қилди Америка ОАВларига таянган ҳолда РИА Новости.

АҚШнинг Украинадаги элчиси Жеффри Пайетт - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ элчиси Одессада гей-парад ўтказилишини маъқуллади
Натаниэль Беме АҚШ Ҳарбий Ҳаво кучлари Миллий гвардияси таркибидаги аскар. У 2001 йилда ҳарбий хизматга киришган ва узоқ вақт давомида ўзининг ноанъанавий ориентациясини атрофдагилардан яширган.

"Мен Ироқда хизмат қилганимда "сўрама-гапирма" сиёсати мавжуд эди, ва мен, ўзим сингари бошқа хизматдошларим қаторида сукут сақлашга мажбур бўлганман", — дейди Беме.

Ҳарбийнинг сўзларига кўра, у гей-парадда формада иштирок этишига рухсат берувчи мактубни олганида хурсандлигидан йиғлаб юборган.

АҚШ Ҳарбий кучлари 2010 йилнинг 22 декабрида ўзининг ноанъанавий ориентациясини бошқалардан яширмаган шахсларга армияда хизмат қилишни таъқиқловчи "сўрама — гапирма" сиёсатини расман бекор қилган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0