Туркиялик шифокорлар Ўзбекистонда 70дан ортиқ операция ўтказишади

© Sputnik / Viktor TolochkoРабота врачей врачей-нейрохирургов
Работа врачей врачей-нейрохирургов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Саломатлик ҳафталиги доирасида Ўзбекистонга туркиялик 19 нафар тажрибали шифокор ташриф буюрган

TOШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Туркия-Ўзбекистон саломатлик ҳафталиги доирасида Тошкентга келган туркиялик шифокорлар 70дан ортиқ юрак-қон томир, ортопедик, урологик ва гинекологик операция ўтказишади. Бу ҳақда Анадолу ахборот агентлиги хабар қилди.

Юрак операцияси - Sputnik Ўзбекистон
Бухорода келгуси йилдан очиқ юракда операциялар ўтказилади

Тўртинчи бор ўтказилаётган Туркия-Ўзбекистон саломатлик ҳафталиги Туркия ҳамкорлик ва координация агентлиги (TİKA) қўллаб-қувватлови остида икки мамлакат соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан ташкил этилган.

Туркия соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Селами Қиличнинг сўзларига кўра, саломатлик ҳафталиги турк ва ўзбек шифокорлари ўртасидаги дўстлик ва қардошлик алоқаларини янада мустаҳкамлайди, уларга бой тажрибалари билан ўртоқлашиш имконини беради.

Қиличнинг маълум қилишича, саломатлик ҳафталиги доирасида Ўзбекистонга туркиялик 19 нафар тажрибали шифокор ташриф буюрган.

Янгиликлар лентаси
0