ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. 2018 йилда катта ёшдагиларга юракнинг оғир касалликлари бўйича очиқ юракда операциялар жорий қилинади, деб хабар қилди Бухоро ҳокимлиги матбуот-хизмати. Бу ҳақда 27 июн куни бўлиб ўтган ҳокимлик соати йиғилишида айтиб ўтилган.
Эслатиб ўтамиз, жори йил июн ойи бошларида Россиядаги А.Н.Бакулев номидаги юрак-қон томир хирургияси маркази директори, академик Л.А.Бокерия Ўзбекистонга келган эди. Ташриф давомида Лео Бокерия ўзбекистонлик мутахассислар билан ҳамкорликда Хоразм вилоятида юрак-қон томир касалликларининг оғир асоратли турлари билан оғриган беморларда жарроҳлик муолажаларини ўтказиб, мамлакат кардиожарроҳлари учун мастер-класс кўрсатган эди.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.