TOШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Бугун Халқаро Пресс-клубда Ўзбекистонда ёшлар сиёсати: долзарб масалаларга замонавий ёндашув мавзусида анжумани бўлиб ўтади. Бу ҳақда International Press Club Facebookдаги саҳифасида хабар қилинди.
Анжуман соат 16:00дан бошланиб, "Ўзбекистон" телерадиоканали орқали жонли эфирга узатилади.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 30 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойида иштирок этди.
Унда "Камолот" ЁИҲ тугатилиб, унинг ўрнида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи давлат ташкилоти тузилди. Шунингдек, Мирзиёев томонидан ёшлар сиёсатига боғлиқ бўлган долзарб вазифалар қўйилди.
Анжуман натижалари ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берамиз.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.