Челябинскда қайиқ тўнтарилиши оқибатида 2 бола ҳалок бўлди

Oбуна бўлиш
Бахтсиз воқеа содир бўлган сув ҳавзаси сузиш ёки қайиқда сайр қилиш учун умуман жиҳозланмаган. Шунингдек, қайиқда сайрга чиққан кишиларда қутқарув нимчалари бўлмаган.

TOШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Фожиа Челябинск вилояти Тогузак қишлоғи яқинидаги “Максим” номли сув ҳавзасида содир бўлди, деб хабар қилди Челябинск вилояти ФВВ бош бошқармаси.

Ушбу кўлда “казанка” турдаги алюминийдан ясалган қайиқда бир эркак киши болалар билан бирга сайир қилишга чиққан. Қайиқ ортиқча вазн сабабли қўл ўртасида тўнтарилиб кетган. Кўл атрофида бўлган кишилар сувда чукаётганларга ёрдам беришга ҳаракат қилган, 1 киши ва 2 ёш болани қутқаришнинг иложи бўлмаган.

Учения спасателей на пляже - Sputnik Ўзбекистон
Зарафшон дарёсига ўзини ташлаган қизнинг ҳаёти сақлаб қолинди

Хабарда айтилишича, бахтсиз воқеа содир бўлган “Максим” номли сув ҳавзаси сузиш ёки қайиқда сайр қилиш учун умуман жиҳозланмаган. Қайиқда бўлган кишиларда қутқарув нимчалар бўлмаган. Сайрга чиққанлар хавфсизлик қоидаларига амал қилмаган.

Дунё статистикасига кўра, дунёда ҳар йили 400 минг киши сувда ҳалок бўлади. Бу кунига 40 киши дегани. Ҳалок бўлганлардан 7 %ни ёш болалар ташкил қилади. Сувда чўкиш натижасида ҳалок бўладиганларнинг ярмидан кўпи Осиё минтақасидада содир бўлади.

Россия ФВВ маълумотларига кўра, Россияда сўнги 5 йил ичида 60 минг киши сувда чўкиб кетган, шулардан 14 минги ёш болалар. Бахтсиз ходисаларнинг асосий қисми ҳалок бўлган одамларнинг ўз айби билан содир бўлган. Улар рухсат этилмаган жойларда ёки маст ҳолатда сузишган.

Янгиликлар лентаси
0