Зарафшон дарёсига ўзини ташлаган қизнинг ҳаёти сақлаб қолинди

© Sputnik / Юрий Стрелец / Медиабанкка ўтишУчения спасателей на пляже
Учения спасателей на пляже - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ФВВ ходимларининг тезкор ва профессионал ҳатти-ҳаракати натижасида ўзини дарёга ташлаган қизнинг ҳаётини сақлаб қолинди.

ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Ушбу йилги чўмилиш мавсуми бошланганидан бери, Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда ОАВлар билан биргаликда сув ҳавзаларида профилактик чора тадбирлар ўтказиб келмоқда, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати. 

2017 йилнинг 29 июн куни, Бухоро вилояти Жондор туманининг Зарафшон дарёси бўйида маҳаллий ФВВ ходимлари профилактика тадбирлари ўтказилаётган вақтда, шу ерга яқин жойда бир қиз ўзини сувга ташлаб чўкиб кетганлиги ҳақида хабар етиб келади.

Қутқарувчилар воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, қизнинг аниқ сувга тушган жойини гувоҳлардан аниқланиб олинади. Олиб борилган тезкор қидирув-қутқарув ишлари натижасида, чўккан қиз топиб, сувдан чиқариб олинади.

Қутқарувчилар жабрланувчининг юрак уриши тўхтаганлигини аниқлагач, дарҳол биринчи ёрдам кўрсатдилар. Жабрланувчи, нафас олишни бошлагач қутқарувчилар уни йўловчи машинада туман тиббиёт бирлашмасига олиб бордилар. Йўл давомида жабрланувчига бир неча бор ёрдам кўрсатилди. Тиббиёт бирлашмасида малакали ёрдам кўрсатилиб, қиз хушига келтирилди.

Бир неча мутахасисснинг тезкор ҳатти-ҳаракатлари ва профессионал ёрдам натижасида яна бир инсон ҳаёти сақлаб қолинди.Чўккан инсонни қутқариб қолиш — максимал даражада тезкор ҳатти-ҳаракатларни талаб этувчи жараёндир. Бундай вазиятда ҳар қандай сусткашлик ёки ҳаракатсизлик инсон тақдирини ҳал этади.

Қизнинг ота-онаси, яқинлари ва маҳалладошлари қутқарувчиларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

 

Янгиликлар лентаси
0