Абдулазиз Камилов "Рус гуманитар миссияси" ташкилоти бош директорини қабул қилди

Oбуна бўлиш
"Рус гуманитар миссияси" ташкилоти бош директори Евгений Примаковнинг Ўзбекистонга ташрифи дастурига кўра, Савдо-саноат палатаси, Амир Темур Халқаро жамғармаси, "Ўзбекистон-Россия" дўстлик жамиятида учрашувлар ўтказиш ҳамда қатор объектларда бўлиш режалаштирилган

TOШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистонга ташриф буюрган Россия Федерацияси Жамоатчилик палатаси аъзоси, "Рус гуманитар миссияси" ташкилоти бош директори Евгений Примаковни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Камилов Нидерландия Қироллигининг янги тайинланган элчисини қабул қилди

Хабарда айтилишича, мулоқот чоғида Ўзбекистон-Россия муносабатларининг баъзи масалалари маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш нуқтаи назаридан муҳокама қилинди.

Шунингдек, учрашувда халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Евгений Примаковнинг Ўзбекистонга ташрифи дастурига кўра, Савдо-саноат палатаси, Амир Темур Халқаро жамғармаси, "Ўзбекистон-Россия" дўстлик жамиятида учрашувлар ўтказиш ҳамда қатор объектларда бўлиш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0