ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Коллеж ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари Тошкент ИИББнинг вояга етмаганлар орасида жиноятчиликка қарши кураш бўлимига 50 киши имзолаган арзнома топширишди, деб хабар қилмоқда nuz.uz саҳифаси.
ИИББ ходими Улуғбек Маҳкамов айтишига қараганда, коллежда ҳақиқатдан ҳам калтаклаш ҳоллари содир бўлган бўлса, буни дарҳол тиббий муассасада тасдиқлаш керак эди. Ўшанда бу жиноий иш қўзғатиш учун асос бўларди. Ҳозирча барча айбловлар болаларнинг кўрсатмаларига асосланган, деди ИИБ ходими.
Ҳуқуни сақлаш процедурасига кўра, арзномага имзо қўйган болалар ота-оналари иштирокида кўрсатма беришади. Ундан кейин жиноий иш қўзғатиш ёки қўзғатмаслик маълум бўлади.
Ота-оналар айтишига қараганда, болалар уларни калтаклашаётгани ҳақида вақтида айтишмаган, чунки бунинг оқибатларидан қўрқишган.
Ўз навбатида, коллеж директори ва унинг икки ўринбосари болалар ва ота-оналарни туҳматда айблаб, уларга қарши ариза беришган.