Қатор коллеж ва лицейларда ҳужжатларни қабул қилиш вақтинчалик тўхтатилди

© Sputnik / \СтрингерКоллеж
Коллеж - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
9-синф битирувчилари ота-оналари ўртасида ўтказилган сўров натижалари ҳисоб-китоб қилинганидан сўнг мактабларда 10-11 синфлар очилиши масаласи маълум бўлиши таъкидланмоқда

ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Ўзбекистоннинг қатор касб-ҳунар коллеж ва академик лицейларида 9-синф битирувчиларидан ҳужжатларни қабул қилиш вақтинчалик тўхтатилди, деб хабар қилди Uz24.uz Ўрта махсус таълим марказига таянган ҳолда.

Uz24.uz Бухоро, Фарғона, Навоий вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги қатор коллеж ва лицейлар билан боғланган ва вазирликдан тегишли буйруқ келмагани сабабли ҳозирча битирувчилар ҳужжатлар қабул қилинмаётгани тўғрисидаги жавобни олган. Нашр шу билан бирга Самарқанд, Қарши ва Нукусдаги алоҳида коллежларда битирувчилардан ҳужжатларни қабул қилиш давом этаётгани ҳақида хабар қилган.

Охирги қўнғироқ - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев буйруғи: Тошкентдаги мактабда 11 йиллик таълим тизими тикланади
"Ўрта махсус таълим Маркази вакилининг сўзларига кўра, ҳар йили ҳужжатларни қабул қилиш 20-30 июнь кунлари ўтказилган. Бу йили 9-синф битирувчилари ота-оналари ўртасида таълимни 11 йилликка қайтариш бўйича ўтказилган сўров якунлари ҳозирча номаълумлиги сабаб коллеж ва лицейлар ҳужжатларни қабул қилмаяпти", — дейилади хабарда.

"Қонун билан шаҳодатномалар мактаб ўқувчилари қўлига топширилмайди, улар мактабда сақланади. Мактабларда 10-11 синфлар очилиши бўйича сўров натижалари маълум бўлиши билан ҳужжатларни қабул қилиш бошланади", — қўшимча қилган марказ вакили.

Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматининг нашрга хабар беришича, ўрта махсус таълим муассасасида ўқишни хоҳлаган битирувчи мактабга келиб, ўқитувчи билан бирга танлаган коллеж ёки лицейига ҳужжат топшириши мумкин. Аввалги йилларда ҳужжатларни қабул қилиш 30 июнга қадар бўлган бўлса, жорий йилда муддат узайтирилиши мумкин.

"Ҳозирда биз 9-синф битирувчиларининг ота-оналари ўртасида ўтказилган сўров натижаларини таҳлил қилмоқдамиз. Натижалар ҳисоб-китоб қилинганидан сўнг мактабларда 10-11 синфлар очилиши масаласи маълум бўлади", — деб айтишган вазирлик матбуот хизматидагилар.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0