Мирзиёев буйруғи: Тошкентдаги мактабда 11 йиллик таълим тизими тикланади

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишОхирги қўнғироқ
Охирги қўнғироқ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзекистон президенти Шавкат Мирзиёев мактаб билан коллежлар ўртасидаги боғлиқликни мустаҳкамлаш, хусусан, Учтепа туманидаги 78 мактабда тажриба сифатида 11 йиллик таълимни қайта тиклаш, унинг қошида ўқув-касб корхонаси ташкил этиш зарурлигини таъкидлади

ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Учтепа туманидаги 78-умумтаълим мактабини бориб кўрди, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали.

Халқаро Пресс-клуб йиғилиши - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда таълим сифатини назорат қилувчи инспекция очилади
Учтепа туманидаги 78-мактаб 1967 йилда қурилган. Мактабни қайта таъмирлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш режалаштирилмоқда.

Мирзиёев мактаб билан коллежлар ўртасидаги боғлиқликни мустаҳкамлаш, хусусан, ушбу мактабда тажриба сифатида 11 йиллик таълимни қайта тиклаш, унинг қошида ўқув-касб корхонаси ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.

"Юқори синфларда болалар шахс бўлиб, жамоа бўлиб шаклланади, деди давлатимиз раҳбари. Айни ўша пайтда уларни ўзлари ўрганган муҳитдан ажратиб қўймаслик керак. Бу ёшларнинг руҳиятига, давоматига, охир-оқибатда таълим-тарбиясига салбий таъсир қилиши мумкин. Шу боис таълим жараёнининг услуксизлигини таъминлаш, ўқув дастурларини такомиллаштириш зарур", — дейилади хабарда.

Шавкат Мирзиёев 15 июнь куни Тошкентда бўлиб ўтган "Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш — давр талаби" мавзуидаги анжуманда сўзлаган нутқида ёш авлод тарбияси ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Ёшлар Халқаро саммити - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ёшлар сиёсати тўғрисидаги қонунга имзо чекди
"Бизни ҳамиша ўйлантириб келадиган яна бир муҳим масала — бу ёшларимизнинг одоб-ахлоқи, юриш-туриши, бир сўз билан айтганда, дунёқараши билан боғлиқ. Бугун замон шиддат билан ўзгаряпти. Бу ўзгаришларни ҳаммадан ҳам кўпроқ ҳис этадиган ким — ёшлар. Майли, ёшлар ўз даврининг талаблари билан уйғун бўлсин. Лекин айни пайтда ўзлигини ҳам унутмасин. Биз киммиз, қандай улуғ зотларнинг авлодимиз, деган даъват уларнинг қалбида доимо акс-садо бериб, ўзлигига содиқ қолишга ундаб турсин. Бунга ниманинг ҳисобидан эришамиз? Тарбия, тарбия ва фақат тарбия ҳисобидан", дея таъкидлади Президентимиз.

Бу вазифалар мактаб, оила, маҳалла, бутун жамоатчиликка катта масъулият юклайди. Мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасининг барча бўғинлари — мактабгача таълим, мактаб, ўрта махсус ва олий таълим тизимини такомиллаштириш, янги муассасалар бунёд этиш ва мавжудларини қайта таъмирлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ёшлар камолотида ўз самарасини беради.

Шу ерда 1-синф ўқувчиларига бериладиган "Президент совғаси" комплекти, мактаб ўқувчиларига мўлжалланган бадиий адабиётлар, халқ таълими муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш режаси намойиш этилди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0