Туркманистон раҳбари Ариповга ТАПИ газ қувур лойиҳасига қўшилишни таклиф қилди

© Sputnik / Дмитрий АстаховПремьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов
Премьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундан ташқари, Бердимухамедов Ўзбекистонни Каспий шелфида нефт-газ конларини ўзлаштириш лойиҳасига қўшилишни таклиф қилди

ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ориповга Турманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон (ТАПИ) газ қувури лойиҳасида иштирок этишни таклиф қилди, деб хабар қилди Турманистон давлат ахборот агентлиги.

Флаги Узбекистана и Туркменистана - Sputnik Ўзбекистон
Туркманистондан Ўзбекистонга газ конденсатини импорт қилиш ҳажми кўпаймоқда

Бундан ташқари, Бердимуҳамедов Каспий шелфида нефт-газ конларини ўзлаштириш лойиҳасига қўшилишни таклиф қилди.

Сал аввал Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Ўзбекнефтегаз" компаниясига ТАПИ газ қувури лойиҳасига қўшилиш масаласини ўрганиб чиқиш бўйича топшириқ берган эди.

Эслатиб ўтамиз, ТАПИ газ қувур лойиҳаси Турманистон ғарбидаги Галкиниш газ қазиб чиқариш кони билан Ҳиндистон ва Покистон чегарасида жойлашган Фазилка пунктини улаш кўзда тутилган. 2015 йил декабр ойида 214 км узунликда бўлган газ қувурини қуриш ишлари бошланган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

 

Янгиликлар лентаси
0