Туркманистондан Ўзбекистонга газ конденсатини импорт қилиш ҳажми кўпаймоқда

© Nuz.uzФлаги Узбекистана и Туркменистана
Флаги Узбекистана и Туркменистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзаро манфаатли ҳамкорлик натижасида Ўзбекистон ва Турманистонда фаолият кўрсатувчи нефтни қайта ишлаш заводларининг ишлаб чиқариш қувватлари ошади

ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига Турманистонда қазиб олинадиган газ конденсатини импорт қилиш ҳажми кўпайтирилади, деб хабар қилди Sputnik мухбири "Ўзбекнефтегаз" МХК вакилига таянган ҳолда.

Участок магистрального газопровода - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда табиий газ танқислиги муаммоси бартараф этилади

Жорий йил май ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалга оширилган ташрифи чоғида Каспий денгизида газни қазиб олишда "Ўзбекнефтегаз" компанияси иштирок этиши ҳақида келишув имзоланган эди.

"Ҳозирги кунда Каспий денгизида Petronas (Малайзия) компанияси иш олиб бормоқда. Бу ерда Киянли газ қазиб олиш конида малайзияликлар газ конденсатини қазиб чиқаришмоқда. Улар билан тегишли битим имзоланган. Турманистон ҳудудида фаолият кўрсатаётганлиги учун улардан маҳсулотни тақсимлаш битими (СРП) асосида газ конденсатини сотиб оламиз. Ушбу масала Туркманистон ҳукумати кўмагисиз ҳал қилиб бўлмайди" — деб таъкидлади "Ўзбекнефтегаз" компанияси ходими.

"Туркманбоши" нефтни қайта ишлаш мажмуасига газ конденсати дарё бўйлаб олиб борилади. У ерда газ конденсати темир йўлга ўтказилиб, Бухоро нефти қайта ишлаш заводига жўнатилади.

Бу ўзаро манфаатли ҳамкорлик икки давлат нефтни қайта ишлаш заводларининг ишлаб чиқариш қувватларини оширишга хизмат қилади. Бу борада молиявий йўналишдаги бир қатор келишувлар имзолаш режалаштирилган. Шу билан бирга, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига импорт қилинаётган газ конденсатининг нархини камайтириш масаласи бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

"Туркманистондаги ҳамкорларимиз 30 километрлик темир йўлни қуриш бериш ваъда қилинган. Ўшанда биз денгизгача боришимиз керак бўлмайди. Газ конденсати заводдан тўғридан-тўғри етказилади, бунинг натижасида логистика ҳаражатлари камайтирилади. Шу тамойил асосида Хитойнинг CNPC компанияси билан ҳам иш йўлга қўйилган", — деб қўшимча қилди "Ўзбекнефтегаз" компания вакили.

"Иккинчи битим Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга амалга оширилган давлат ташрифи чоғида имзоланган. Биз CNPC компанияси билан Каспий денгизи ўнг қирғоғида қозиб олинадиган конденсатни харид қилиш бўйича келишган эдик. У ёғда конденсат хажми катта эмас, ушбу йўналишда Туркманистон томон бизни ташкилий жиҳатдан қўллаб-қувватламоқда" — деб суҳбатга якун ясади "Ўзбекнефтегаз" компания вакили.

Эслатиб ўтамиз, "Ўзбекнефтегаз" миллий холдинг компанияси бугунги кунда Туркманистон ва Озарбайжон ҳудудларида углеводородларни қазиб чиқариш назарда тутувчи лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0