"Тошкент-4" терминалини қуриш ишлари тўхтатилди

© FlickrМеждународный аэропорт "Ташкент"
Международный аэропорт Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қарор талабларига кўра, маҳаллий йўналишдаги парвозларни амалга ошириш биноси реконструкция қилинади ва "Тошкент-Шарқ" аэродромида базасида замонавий аэропорт мажмуаси барпо этилади

ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Тошкент аэропортининг "Тошкент-4" терминалини қуриш бўйича ишлар тўхтатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 30 июн куни имзоланган қарорида маълум қилинган.

Тошкент халқаро аэропортига расман Ислом Каримов номи берилди

Ҳужжатда қайд этилишича, терминал қурилиши аҳоли турар жойлари ва бошқа бинолар бузилишини, Қорасув канали ёқасидаги ҳудуддан аҳолини кўчиришни талаб этади. Булар ўз навбатида ушбу туман аҳолиси томонидан норозиликларга сабаб бўлган.

Бунинг ўрнига Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортда реконструкция ишлари олиб борилади. Бу ишлар аэропортнинг парвозларни қабул қилиш қобилиятини ошириш ва халқаро парвозлар йўловчиларига юқори сифатли хизматлар кўрсатишга қаратилади.

Шунингдек, қарор талабларига кўра "Тошкент-Шарқ" аэродромида фуқаролик авиацияси учун мослаштирилади, унинг базасида замонавий аэропорт мажмуаси барпо этилади.

Қурилиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳига Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов бошчилик қилади.

Лойиҳанинг молиявий манбаалари — хорижий давлатларининг молиявий институтларининг маблағлари ва "Ўзбекистон ҳаво йўллар" миллий авиакомпаниясининг ўз маблағлари.

“Тошкент-4” терминали қурилиши ушбу йил бошланади

Президент қарорига асосан "Тошкент-Шарқ" аэродромида 2018 йил 1 февралига қадар қурилиш-монтаж ишлари амалга ошириш ва аэродромдан ҳарбий-транспорт авиацияси кўчириш масаласи ҳал қилиш бўйича топшириқлар берилган.

Эслатиб ўтамиз, "Тошкент-4" терминали қурилиши бўйича инвестицион лойиҳаси 2015−2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмаларини ривожлантириш ва модернизация қилиш дастурига киритилган эди.

Терминалнинг меъморий лойиҳаси Жанубий Кореянинг компаниялари томонидан ишлаб чиқилиб, қиймати 430 миллион долларга баҳоланган эди. 2019 йилда қурилиш ишларини якунлаш режалаштирилган эди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0