Самарқандда "Интурист" меҳмонхонаси бузилмоқда

© Wikipedia.orgИнтурист меҳмонхонаси
Интурист меҳмонхонаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Меҳмонхонани бузиш ишлари ўн кундан буён "Буран қурувчи сервис" қурилиш компанияси томонидан амалга ошириб келинмоқда

ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Самарқандда "Интурист" меҳмонхонаси бузилмоқда, деб хабар қилди stv.уз.

Генсек ООН Антониу Гутерреш - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Самарқандда БМТ бош котибини қабул қилади
"Самарқанд шаҳридаги бульвар марказида жойлашган "Интурист" меҳмонхонаси бузилмоқда. Бино аллақачон авария ҳолатида деб баҳоланган ва 11 йилдан буён фаолият юритмаган. Вазирлар Маҳкамаси қарорига биноан бузилиш ишлари бундан ўн кун олдин бошлаб юборилган. Меҳмонхона ўрнида қандай бино қурилиши ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ", — дейилади хабарда.

Қачонлардир ўта қулай деб ҳисобланган, ўтган асрда барпо этилган меҳмонхона бугунги кунда замон талабларига мутлақо жавоб бермай қўйгани айтилмоқда. Шу боис, бинони бузиш таклифи яқинда Самарқанд вилоятига уюштирган сафарида Шавкат Мирзиёев томонидан айтилган эди.

Меҳмонхонани бузиш ишлари ўн кундан буён "Буран қурувчи сервис" қурилиш компанияси томонидан амалга ошириб келинмоқда. Вилоят ҳокимияти маълумотларига кўра, қурилиш ташкилотларидан турар жой биноси, фавворали боғ қуриш каби таклифлар келиб тушмоқда. Шунингдек, меҳмонхонани қайтадан қуриш таклифини билдирганлар ҳам бўлган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0