ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. БМТ бош котиби саккизинчи июнь куни Остона шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари йиғилишида иштирок этади, деб хабар бермоқда БМТ янгиликлар маркази.
Тўққизинчи июнь куни Антониу Гутерреш Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашади ва ШҲТ мажлисида сўзга чиқади.
10 июнь куни эса бош котиб Самарқандга келади ҳамда Ўзбекистон раҳбари билан учрашади. Куннинг иккинчи ярмида эса Гутерреш Нукусга боради ҳамда Орол денгизидаги кемалар қабристонига ташриф буюради.
Эртаси куни бош котиб Қирғизистонга, 12 июнь куни эса Тожикистонга бориши режалаштирилган. Гутеррешнинг сафари 13 июнь куни Туркманистонга ташриф буюриш билан ниҳоясига етади.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.