ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайнни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали хабар бермоқда.
Давлат раҳбари меҳмонни қутлар экан, Ўзбекистон ва БМТ, ушбу нуфузли универсал халқаро ташкилот институтлари, шу жумладан, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ўртасида амалий ва очиқ мулоқотни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш муҳимлигини алоҳида таъкидлади.
Учрашувда ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари бўйича фикр алмашилди.
Зайд Раад ал-Ҳусайн Шавкат Мирзиёевга самимий қабул, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига юксак эътибор қаратилаётгани ва бу борада амалий чоралар кўрилаётгани учун миннатдорлик билдирди. БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Ўзбекистон билан узоқ муддатли ва тизимли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлади.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.