ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Куни кеча "Ўзбекистон ҳаво йўллари" бош директори Валерий Тян авиакомпания раҳбарияти ва бошқа масъул ходимлари, маҳаллий ОАВ ва интернет нашрлар вакиллари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбирига миллий авиакомпания матбуот-хизмати.
Компания матбуот-хизматининг маълум қилишича, Валерий Тян бошчилигида ўтказилган йиғилишда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпания фаолияти юзасидан ёзилган шикоятлар авиакомпания бош директори ва компания раҳбарияти томонидан шахсан кўриб чиқилиши таъкидлаб ўтилган.
Юқорида айтилган ҳолатни батафсил текшириш мақсадида авиакомпания ходимлари ва Илҳом Сайманов ўртасида учрашув ўтказилган.
Йиғилишда Илҳом Сайманов ўз ёзганларини қайтариб олгани маълум қилинган ва Саймановнинг миллий авиакомпания директори Валерий Тян номига ёзилган мурожаати журналистларга ўқиб эшиттирилган.
Ушбу мурожаатда қуйидагилар баён этилган:
Йиғилишга Саймановга авиачиптани сотган кассир ходим ва Тошкентдаги Корақалпоғистон ваколатхонаси ходимлари таклиф этилган. Улар айрим ОАВлар томонидан миллий авиакомпаниянинг коррупцияда айбланиши асоссиз эканлиги таъкидланган.
Миллий авиакомпания тижорат директори Дилшод Йўлдошев сўзларига кўра, ўтказилган хизмат текшируви давомида ушбу рейсда парвоз қилган барча 23 нафар йўловчи сўроқ қилинди (телефон орқали). Улар белгиланган тартибда авиачипталарни харид қилганлиги ва миллий авиаташувчисига ҳеч қандай эътирозлар мавжуд эмаслигини баён этганлар.
"Айрим ОАВнинг миллий авиакомпанияга нисбатан билдирилган айблар тасдиқланмади ва асоссиз эканлиги маълум бўлди" — деб таъкидлади Дилшод Йўлдошев.
Йиғилиш якунида миллий авиакомпания директори Валерий Тян йиғилиш қатнашчиларига ушбу рейс тафсилотлари ҳақида батафсил маълумот берган.
Жумладан, "Ҳар бир рейсда шошилинч вазиятлар учун қўшимча брон жойлар олиб қолинади. Бронлар парвозга 2 соат қолгунга қадар банд қилинади. 26 июн Тошкент-Нукус рейс бўйича 16 та брон жой бўлган. Шу билан бирга, Ил-114 самолётида парвоз яхши амалга оширилиши ва қўниш ижобий бўлиши учун вазн бўйича кўрсаткичлар мавжуд, бунда ҳаво ҳароратига ҳам рол ўйнайди. Шу кун ва вақтда Тошкент-Нукус рейсида юклашга рухсат этилган вазн — 4 тоннагача оғирлик кўтариш чегараси белгиланган эди. Бу 40 нафар ўриндиққа йўловчи олиниши керак дегани. Мазкур рейсга 6 нафар йўловчи келмади, қолган брон қилинган жойларни сотиш улгурилмади. Шу тариқа, ушбу самолёт бортида 24 нафар йўловчи бўлган" — деб таъкидлади миллий авиакомпания директори Валерий Тян.
Валерий Тян ўз сўзи якунида, ОАВ билан мулоқот қилишга доим очиқ эканлиги ва миллий авиакомпания фаолияти ҳақидаги барча маълумот авиакомпания расмий сайтида жойлаштирилиши маълум қилди.
Шунингдек, ишонч телефони (+998 71) 120 47 70) орқали боғланиш мумкинлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.