"Қўпорувчи" кассирларнинг куни битгани ростми?

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишКасса в здании пассажирского вокзала
Касса в здании пассажирского вокзала - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Тошкент - Урганч" йўналишида "билет йўқ" дейилган вагон манзилга ярим бўш ҳолатда борган. Бундан ҳайрон бўлган фуқаро ижтимоий тармоқда ўз фикрини баён қилди

TOШКЕНТ, 28 июн — Sputnik, Бегзод Раҳмонов. Ўзбекистон нашрларида кечагина эълон қилинган — "Нукусга билет йўқ, лекин самолётнинг ярми бўш келди" сарлавҳали мақола юзасидан шов-шувлар пасаймай туриб, хабарнинг "Урганчга чипта йўқ, лекин вагоннинг ярми бўш келди" номли давоми пайдо бўлди.

Интернет тармоқларида қорақалпоғистонлик Нариммат Юлдашев исмли фуқаро Тошкент – Урганч йўналишида поездга билет олиш учун бир кун қийналганини батафсил ҳикоя қилган. Қўйида Юлдашев бошдан кечирган "саргузаштдан" парчалар келтирамиз:

"Кассир ҳужжатларга бир назар солиб, "сиз қорақалпоғистонлик экансиз, шунинг учун Урганчга чипта беролмайман — Қорақалпоғистонга борадиган поездларгагина чипта олишингиз мумкин", — деди. Қулайлиги учун менга Урганчга чипта сотишини талаб килсам, кассир "энди сиз билан гаплашмайман — боринг бошқа кассаларга", деб ҳужжатларимни олдимга ташлади, ҳикоя қилган Нариммат ака.

Рад жавоби берилишининг сабаби тушунтирилмаса, бундай муомаладан ҳар қандай одам хафа бўлиши аниқ. Ўзбекистон қонунчилигида, бир ҳудуд фуқароларига бошқа ҳудудга чипта сотишга чеклов йўқ, албатта.

Пассажир держит посадочные талоны на самолет компании Air Berlin - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент-Нукус йўналишида учган йўловчи авиакассалардан норози бўлди

Шу масалага аниқлик киритиш мақсадида "Ўзбекистон темир йўллари" матбуот-хизмати билан боғландик.

"Агар у киши чегирмали чипта олиш ҳуқуқига эга бўлган ногирон бўлса, шундай жавоб берилган бўлиши мумкин. Лекин Қорақалпоғистонлик ногиронларнинг барчасининг Оролбўйи шаҳарларига, жумладан, Урганчга ҳам билет олишга ҳуқуқлари бор", — деди компания вакили Sputnik мухбирига.

Демак, кассир қиз ногиронларга Оролбўйи шаҳарларига чипта сотиш қоидаларини аниқ билмай туриб, Нариммат акага нотўғри муносабатда бўлган.

Хуллас, Чернобил ногирони Нариммат ака бир неча маротаба смена бошлиғи-ю, касса раҳбарларининг эшигини қоқиб, билет олишга муваффақ бўлади, лекин поездга чиққанидан кейин вагоннинг ярми бўшлигини кўриб, лол қолади…

"…Не кўз билан кўрайки, биз чиққан 6-вагонга бор йўғи 10 тача одам чипта билан чиқди. Йўлда чиққанлар билан қўшиб вагондаги 36 ўринда кўпи билан 18та ўрин банд бўлди, қолган тенг ярми Урганчгача бўш келди…", — деб ёзади Нариммат ака.

Ваҳоланки, у киши чипта олаётганда кассирлар ўрин йўқлигини рўкач қилиб, бир кун овора қилган эди.

Поезд, состоящий из вагонов Тұлпар-Тальго - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги поездлар чипта нархи янада арзонлашади

Ўз ҳикояси сўнгида Нариммат амаки "Ўзбекистон темир йўллари" кассирларини компанияни касодга учратиш учун четдан ёлланган "қўпорувчилар" деб  атаган.

Эслатиб ўтамиз, "Ўзбекистон Темир йўллари" давлат акциядорлик жамияти мамлакатнинг энг йирик ва етакчи корхоналаридан биридир. Компания сайтида хабар берилишига кўра, ўтган 2016 йилда компания 21,1 млн. йўловчига хизмат кўрсатган. Компанияда 75 минг киши ишлайди.

Воқеани ҳар томонлама ёритиш мақсадида, Sputnik мухбирлари Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари вакиллари билан боғланиб, Ўзбекистон темир йўллари хизматларидан фойдаланганда, қандай муаммоларга дуч келгани билан қизиқди.

Хизмат юзасидан темир йўл транспортидан тез-тез фойдаланишга тўғри келаётган самарқандлик танишимиз, темирйўл чиптаси олишда муаммога дуч келмаганини, кассирлар ҳеч қандай қўшимча нарх сўрамаганини хабар қилди.

Ўзбекистон темир йўллари ишонч телефонида ҳам бизга "Билет бўлса биз албатта сотувга чиқарамиз, лекин баъзан бронлар бўлади, шунинг учун бўш жойлар сотилмайди", — дейишди.

Демак, юқорида тилга олинган муаммолар фақат Тошкентдаги темир йўл кассаларига таалуқли экан.

Ўзбекистонга навбатдаги "Афросиёб" электропоезди келтирилди

Умуман олганда, бугунги кунда интернет ва электрон тўлов тизимлари ривожланиши натижасида, дунёнинг кўплаб мамлакатларида поезд, самолёт, автобус ва бошқа хил чипталар уйдан чиқмай интернет орқали сотиб олинмоқда. АҚШ ёки Япония каби энг ривожланган мамлакатларни ҳисобга олмасак, Россияда ҳам шундай тизим ишга тушганига нақд 10 йилдан ошди.

Интернет орқали билет сотиб олишнинг ҳеч қандай муаммоли жойи йўқ. Билет пули эса банк  картаси ёрдамида бир зумда тўланади. Қонун-қоидани, муомала қилишни билмайдиган кассирларга мурожаат қилишга ҳожат ҳам қолмайди.

Ўзбекистонда ҳам бу ишни компьютер ва интернет ихтиёрига топширишнинг вақти келган шекилли, акс ҳолда Нариммат ака айтмоқчи "айрим қўпорувчи кассирлар" компанияни касодга учратиши аниқ…

Янгиликлар лентаси
0