ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. "Иванушки International" гуруҳининг собиқ хонандаси Олег Яковлев 48 ёшида Москвада оламдан ўтди. Бу ҳақда хонанданинг рафиқаси Александра Куцевол ўзининг Инстаграммдаги саҳифасида хабар берган.
Сал олдин артист шифохонага ётқизилган, шифокорлар унга икки томонлама ўпка шамоллаши ташхисини қўйган экан.
РИА Новости хабарига кўра, хонанда шу кунгача оғир аҳволда реанимацияда ётган бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Спутник Ўзбекистон нашрига берган биринчи ва сўнгги интервьюсида Олег Яковлев муштарийларга "Мен барчангизнинг ота-онангиз, қариндошларингиз соғ-саломат бўлишини, уйингиз тўла меҳмон бўлишини истайман. Сизларда ҳаммаси яхши бўлсин", — дея тилак билдирган эди…
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.