ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik, Лев Рыжков. Собиқ "Иванушки International" гуруҳи вокалисти Олег Яковлев ўз туғилган куни ва "Мания" номли янги клипи тақдимот маросимини бирга ўтказди.
Тантана Москвадаги "Калина-бар"да жуда кўп шоу-бизнес арбоблари иштирокида бўлиб ўтди. Тантана сўнгида шоколадли фонтан ишга тушди, Олег эса собиқ ҳамгуруҳи Андрей Григорьев-Аполлонов билан машҳур эски хитларидан бир нечасини ижро этди.
Sputnik мухбири Лев Рыжков Олег билан унинг келиб чиқиши, Ўзбекистон ҳақидаги таасуротлари ва Москвадаги илк ҳунари — фаррошлик ҳақида суҳбат қилди.
Тошкент — нон шаҳри
- Сизнинг отангиз ўзбек. Келиб чиқишингиз ижодингизга таъсир кўрсатдими?
— Биринчидан бу менинг ташқи кўринишимга таъсир қилди. Иккинчидан, мен Шарқ маданиятини яхши кўраман. Мен Тошкентни, Умар Хайёмни ва ўзбек таомларини жуда севаман. Албатта томиримда оқаётган шарқона қон менинг ҳатти-ҳаракатларимда ва фикр юритишимда ҳам сезилади.Менда жуда кўп шарқона хусусиятлар бор.
Менинг фикримча, ота ва онаси турли миллатга мансуб булган инсонлар (Олегнинг онаси — бурят, отаси — ўзбек) талантга бой бўлади. Шунинг учун мен ўз ота-онамга мени мана шундай қилиб яратганлари учун миннатдорман. Мен ўзимни жуда яхши ва жуда чиройли инсон деб ҳисоблайман.
— Албатта-да! Мен Тошкентда кўп марта концерт берганман. У ердан 6 кило семириб қайтганман. Бизларни у ерда эртадан кечгача меҳмон қилишган. Улар жудаям меҳмондўст, ҳамма нарса жуда мазали ва жуда кўп. Меҳмонларга шундай илтифот кўрсатишадики, сенинг ҳар бир хохишинг — қонунга айланади! Бу жуда ҳам кўнгилга хуш, инсоний ва яшхи хусусият. Албатта, мени буни доимо соғинаман.
Мана ҳозир мен совуқда қотган Москвадаман. Бу ерда ҳамма ҳислар босиқ ва тийиқ, ортиқча ҳис-туйғулар намойиш қилинмайди.
- Тошкентда мухлисларингиз кўп бўлса керак-а?
— Менимча улар бор. Уларга мендан катта салом. Умуман менинг мухлисларим бутун собиқ СССР ҳудудида бор. Мени Тошкентда ҳам яхши кўришларига ишонаман. Уйда менинг катта сандиғим бор, у ерда турли совғалар бор. Ҳар хил откриткалар, расмлар, тавирлар ва бошқа нарсалар. Мен баъзан уларни бирма-бир кўздан кечириб, ушбу воқеалар қачон бўлганини, кимлар буларни менга совға қилганини эслайман. Уларнинг ҳар бири менинг эсимда.
Кўча супуриш — келишган қомат кафолати
- Армен Жигарханян театрида ишлаган вақтларингиз фаррош бўлиб ишлаганингиз ростми?
— Ҳа. Ўша пайтлар Москвада яшашга жойим йўқ эди. Шунинг учун ҳам мен кўча супурар эдим. Бу ўша вазиятда муаммони ҳал қилишнинг энг қулай усули эди. Менда квартира ижарага олиш учун пул йўқ эди. Эрталабдан кўча супурган студентларга эса квартира берилар эди, натижада талаба бошпана топиши мумкин эди. Шундай қилиб менда Москва марказида бўш беш хонали квартира пайдо бўлган эди.
Эрталабдан мен кўча супурар эдим, кейин репетицияга югурар эдим. Мен буннинг ор қиладиган жойи йўқ деб ҳисоблайман. Бу жуда осон ва қизиқарли эди. Мен учун асосийси — ҳамма нарсага улгуриш эди: менга ажратилган ҳовлини супуриб, душ қабул қилиш ва репетицияга югуриш. Энг қўрққаним — репетицияга кеч қолиш эди. Лекин шунинг ҳисобидан ҳалигача қадди қоматим келишган.
— Москва марказида. Воротниковский кичик кўчасида. "Минск" меҳмонхонаси орқасида. Ҳозир у жойнинг номи ўзгарган.
- Кутилмаган об-ҳаво ёки бошқа сабабларга кўра репетицияга кечиккан ҳолларингиз ҳам бўлганми?
— Ҳа! Бўлган албатта. Бундай ҳолларда менинг кайфиятим тушиб кетарди.
- Бизнинг муштарийларга бирор ниятларингиз борми?
— Мен ўзимнинг Тошкентдаги ва бутун Ўзбекистондаги дўстларимга, мени ижодимни севиб тинглайдиган мухлисларимга, мени ҳурмат қиладиган барчага — чуқур таъзим қиламан. Мен барчангизнинг ота-онангиз, қариндошларингиз соғ-саломат бўлишини, уйингиз тўла меҳмон бўлишини истайман. Сизларда ҳаммаси яхши бўлсин!