Умра зиёратчилари Ўзбекистонга қайтди

© religions.uz"Умра - 2017" Рамазон мавсуми зиёратчилари Ўзбекистонга қайтмоқда
Умра - 2017 Рамазон мавсуми зиёратчилари Ўзбекистонга қайтмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Гуруҳбошиларнинг ибодатларимизга берган аҳамияти, шифокорларнинг хуш муомалалилиги, ошпазларнинг миллий таомларни тайёрлашда маҳорати - ҳаммаси ўз вақтида, жойида бўлди", деб айтган зиёратчилардан бири

ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. 28 июнь куни кечқурун ўзбекистонлик "Умра-2017" Рамазон мавсуми зиёратчилари Ватанга соғ-саломат қайтдилар, деб хабар қилди Дин ишлари бўйича қўмита матбуот-хизмати.

Макка шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Ҳажга квоталар сони яна тўрт мингтага оширилди
"Зиёратчиларни кутиб олиш Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида амалга оширилди. Кўтаринки кайфиятда қайтган зиёратчиларимиз юқори савияда ташкил этилган зиёрат учун ўз миннатдорчиликларини билдирдилар", — дейилади хабарда.

"Авваламбор, бундай хайрли ишлар бошида туриб, биз каби зиёратчиларга алоҳида эътибор қаратиб келаётган Президентимиз Шавкат Мирзиёевга ўз ташаккурларимизни билдирамиз. Зиёратчилар ибодатларини амалга оширишлари учун барча қулай шарт-шароитлар яратилган. Бундай тартиб билан ташкил этилган зиёрат фақат таҳсинга сазовор. Ишчи гуруҳнинг жойлардаги ҳаракатлари, гуруҳбошиларнинг ибодатларимизга берган аҳамияти, шифокорларнинг хуш муомалалилиги, ошпазларнинг миллий таомларни тайёрлашда маҳорати — ҳаммаси ўз вақтида, жойида бўлди. Биз Юртимиз тинчлиги, обод ва фаровонлигини тилаб муборак қадамжоларда дуолар қилдик", — деб айтган Ҳаж зиёратидан қатйган хоразмлик Ширин Маткурбанова.

Эслатиб ўтамиз, зиёратчиларнинг охирги гуруҳлари 29 июнь куни Тошкентга қайтиб келадилар.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0