ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг бир қатор фармон ва қарорларига мувофиқ, вазирлар ва қўмиталар раислари ва уларнинг ўринбосарлари тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон президент расмий сайти хабар берди.
Жумладан, Баҳромжон Тураевич Норкобилов Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи лавозимига тасдиқланди.
Баҳодир Маҳмудович Низомов Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тоҳир Ҳайдаров Обиджонович Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Нодир Хусанов Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Узоқбой Бегимқулов Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг илм-фан бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.