ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фармонига мувофиқ қатор вазирлик ва давлат қўмиталарида кадрлар алмашинуви рўй берди, деб хабар қилди "Узрепорт".
Жумладан:
Ҳайдаров Аҳадбек Яхёбекович Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари лавозимидан озод қилинган ва молия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.
Джамалов Ғофир Орибжонович Ўзбекистон Республикаси уй-комуннал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари лавозимига тайинланган.
Назиров Назиржон Тоҳиржонович Ўзбекистон Республикаси уй-комуннал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари лавозимига тайинланган.
Хабибуллаев Шерзод Хабибуллахўжаевич Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланган.
Қурбонов Ғолибжон Каримович Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги бўйича давлат қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланган.
Хамзаев Абдушукур Худойқулович Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги бўйича давлат қўмитаси раиси ўринбосари — ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти раҳбари лавозимига тайинланган.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.