Киберҳужумларга қарши қирувчи авиация ёрдамида зарбалар берилиши мумкин

Oбуна бўлиш
Куни кеча Европа ва Осиё мамлакатлари ҳукумат ва саноат компанияларга қарашли компьютер тизимлари кенг миқёсда кибер ҳужумлар бўлганлиги қайд этилди

ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Куни кеча Европа ва Осиё мамлакатларининг ҳукумат ва саноат корхоналарнинг компьютер тизимлари кенг кўламли Petya вируси ёрдамида кибер ҳужумлар қайд этилди, деб хабар қилди РИА новости.

Юлғич-вирус Европа ва Осиё компьютерларига ҳужум қилмоқда

Petya номи бўлган бу янги вируси компьютерларни блоклаб, операцион тизимни ишга туширишга йўл қўймаслиги таъкидланмоқда. Тизимни ва файлларни қайта тикланиш учун 300 доллар миқдоридаги тўлов талаб қилинади.

Хабарларга кўра, Petya шифрли вируси бутун дунё мамлакатлари компьютерларига жиддий зиён етказган. Жумладан, Буюк Британия, Россия, Украина, Ҳиндистон ҳукумат сайтлари ва 80 га яқин нефть, телекоммуникация ва молия компанияларининг компьютер тизимларига кенг кўламли ҳужум қайд этилган.

Россиянинг "Роснефть" компанияси ҳам ушбу вирус ҳужумга учради. Украина ҳукуматининг барча компьютерлари хакерлик ҳужумига учраган. Бундан ташқари, Украина Миллий банки мамлакат молия муассасалари, шунингдек, қатор тижорий ва давлат сектори корхоналарига номаълум вирус орқали ташқи хакерлик ҳужуми уюштирилди. Кенг кўламли киберҳужум Киев метрополитени, "Киевэнерго" ва "Укрэнерго" ҳамда бошқа корхоналарга кибер ҳужум қайд этилган.

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳридаги Жаваҳарлал Неру номидаги энг йирик контейнер порти фаолиятида киберҳужумидан сўнг носозлик рўй берди. Ҳужум натижасида портнинг учта контейнер терминалидан биридаги юк оқимини компьютер орқали бошқариш тизими ишдан чиқди.

Ўзбекистон давлат хизматчилари киберхавфсизлик бўйича сабоқ олишди

Бундан ташқари, Буюк Британия парламенти компьютер тизими ҳам хакерлик ҳужумга учраган. Кибержиноятчилар парламент серверидаги яхши ҳимояланмаган почта манзилларини бузиб ишдан чиқаришга эришдилар. 

Лондон НАТОни ушбу хакерлик ҳужумларини оддий ҳарбий ҳужумларга тенглаштиришга ундамоқда.

Буюк Британия мудофаа вазири Майкл Фэллон, ушбу хакерлик ҳужумларга қарши авиация ёрдамида ҳаво зарбаларини беришга тайёрлигини маълум қилди. Шунингдек, интернет орқали кибер ҳужумлар юборилган мамлакатларга "осмондан, қуруқликдан, денгиздан ва кибер майдондан" зарба берилиши мумкинлиги таъкидланди.

Буюк Британия ўзининг кибер қуроллар заҳирасига эга. Ушбу қуроллар Сурия ва Ироқда "Ислом давлати" жангариларига қарши кенг қўлланилмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0