Электр энергияси ва табиий газни автоматик тарзда ҳисобга олиш тизими такомиллаштирилади

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишЗамена старых электросчетчиков в жилых домах Владивостока
Замена старых электросчетчиков в жилых домах Владивостока - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев электр энергияси ва табиий газни автоматик тарзда ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини амалиётга татбиқ этиш ишларини жадаллаштириш бўйича Ишчи комиссиясини тузиш ҳақида топшириқ берди

ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Мазкур комиссияга Бош вазир ўринбосари, Иқтисодий ривожланиш, таркибий ўзгаришлар, инвестициялар, банк ва молия тизимини ислоҳ қилиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплекси раҳбари Жамшид Қўчқоров бошчилик қилади, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Свет ва газ автоматик тарзда ҳисобга олинади

Биринчи навбатда комиссия томонидан электр энергияси ва табиий газни автоматлаштирилган электрон ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини жорий этиш бўйича мавжуд бўлган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий параметрлар таҳлил қилинади. Ўрганиш жараёнида унинг ягона тизимга улаш, амалга ошириш муддатлари ва молиявий жиҳатдан ўзини қоплаш шартлари алоҳида эътиборга олинади. Электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш асбоблари техник хусусиятлари, инфратузилмаси ҳамда автоматлаштирилган тизимлар, тегишли жиҳозлар ҳамда дастурий таъминот воситалари батафсил ўрганиб чиқилади.

Мутахассислар томонидан замонавий хорижий тажриба асосида ягона ҳуқуқий-техник талабларни тасдиқлаш бўйича таклифлар тайёрлаш зарур. Шунингдек, давлат стандартларига мос бўлган электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш автоматлаштирилган тизим ҳамда ташқи таъсирлардан юқори ҳимояланган ва ягона тизимга уланган ҳисоблагичлар бўйича аклифлар киритиш зарур бўлади.

Энг муҳим бўлган йўналишлардан бири бу — техник шартлари бўйича замонавий электр энергия ва табиий газ ҳисоблагичлар ва уларга тегишли бўлган жиҳозларни  маҳаллийлаштириш дастури асосида ишлаб чиқариш масаласини ҳал қилиш, шунингдек дастурий таъминот воситалари бўйича хорижий шерикларни жалб этиш бўйича таклифлар киритиш бўйича талаблар қўйилди.

Замена старых электросчетчиков в жилых домах Владивостока - Sputnik Ўзбекистон
Ҳисоблагич кўрсаткичини атайин ўзгартирганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Давлат раҳбари соҳада тажрибага эга бўлган етакчи хорижий компаниялар билан июл ойи ўрталарига қадар учрашувлар ташкил этиш бўйича    топшириқ берди. Шунингдек, ушбу йўналишда хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида Ўзбекистон мутахассисларини хорижий мамлакатларга юбориш масаласи бўйича таклифлар тайёрлаш ҳақида топшириқлар берди.

Мирзиёев икки ой муддат ичида топшириқлар ижроси бўйича таҳлилий маълумотнома ҳамда қўйилган вазифаларни амалга ошириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини  президент девонига киритиш тўғрисида топшириқлар берди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0