Свет ва газ автоматик тарзда ҳисобга олинади

Oбуна бўлиш
Янги ташкил этилаётган марказ ходимларига алоҳида меҳнат шароитлари учун уларнинг лавозим маошига 100% миқдорида ойлик устама тўланади. Ушбу сумма бошқа устамалар ва мукофотларни ҳисоблашда лавозим маоши таркибига киритилади.

ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Мажбурий ижро бюросининг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш маркази ташкил этилади, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.

Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент прокурори Мажбурий ижро бюросига раҳбар этиб тайинланди
Марказ 25 штат бирлигидан иборат бўлади, яна 42 та штат бирлиги Бюро ҳудудий бошқармаларига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўлимларини барпо этиш учун ажратилди. Бюронинг ахборот тизимлари бошқа ташкилотлар билан интеграция қилинади.

Марказнинг вазифалари этиб, Бюронинг автоматлаштирилган ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларини яратиш, ривожлантириш ва юритиш бўйича ягона сиёсатни, жумладан электр энергияси ва табиий газни автоматлаштирилган электрон ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини ишлаб чиқиш ҳамда юритиш белгиланган.

Марказ Бюронинг юридик шахс мақомисиз мустақил бошқармаси ҳисобланади. Марказ директори Бюро директорининг такдимномаси бўйича Бош прокурор томонидан лавозимга тайинланади.

Коммунал хизмат ишчиси - Sputnik Ўзбекистон
Светчи ва газчилар ишдан бўшатилиб уларнинг вазифаси Прокуратурага топширилди
Марказ ходимларига алоҳида меҳнат шароитлари учун уларнинг лавозим маошига 100% миқдорида ойлик устама тўланади. Ушбу сумма бошқа устамалар ва мукофотларни ҳисоблашда лавозим маоши таркибига киритилади.

Марказга бошқа мутахассисларни —дастурчилар, компьютер тизимлари ва тармоқлари хавфсизлиги, автоматлаштирилган тизимларда маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича мутахассислар, компьютер муҳандислари, веб-дизайнерлар ва бошқаларни шартномавий-ҳуқуқий асосда жалб этишга рухсат берилди. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва Ўзбекистон Бош прокурори И. Абдуллаев зиммасига юклатилди.

Янгиликлар лентаси
0