ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Марказий банк доллар ва евронинг Ўзбекистон миллий валютасига нисбатан янги қийматини белгилади.
Ўзбекистонда доллар ва евро курси ўсишда давом этмоқда.
Ўзбекистон марказий банки бугун 1 долларни — 3958,56 сўм, 1 еврони — 4422,11 сўм миқдорида белгилади. 1 Россия рубли эса —0,99 сўмга арзонлашди ва 28 июндан 67.09 сўмни ташкил қилди.
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ эксперт конвертация очилса доллар курси қанча бўлишини маълум қилган эди.
"…долларнинг дастлабки курси 10 500 сўм бўлиши ва кейинчалик, бозор тинчланганидан кейин 7500 – 8000 сўмгача тушиши мумкин", — деб тахмин қилганди эксперт.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.