ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Эркин конвертация очилиши кутилаётган бир вақтда "қора" бозорда валюта курси кўтариладими ёки тушиб кетади? UZ24 эксперти Александр Давлетов июнь ойи учун курс прогнозини маълум қилди.
Экспертнинг тахминича, маълум муддат "қора" бозорда валюта курси 1 долларга 8300-8500 сўм атрофида барқарор қолади.
Республика ичида ҳисоб-китобларда валютадан фойдаланиш сегментининг қисқариши ва хориждан пул ўтказмаларининг ортиши ҳам бунга ёрдам қилади.
Бозорга таъсир қилувчи янги омилларнинг йўқлиги туфайли курснинг кескин сакраши кутилмаяпти, деган эксперт.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.