ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Ўзбекистонда доллар ва евро курси ўсишда давом этмоқда. Ўзбекистон марказий банки бугун 1 долларни — 3874,48 сўм, 1 еврони — 4336,24 сўм миқдорида белгилади. Ўтган ҳафта курси билан солиштирилганда доллар 28 сўм 15 тийинга, евро эса 19 сўм 50 тийинга қимматлашди.
Шуни айтиб ўтиш керакки охирги вақтда АҚШ доллари Ўзбекистон бозорида сезиларли даражада ўсиб бормоқда. Хусусан, доллар курси ҳафтасига ўртача 10-30 сўмгача ошиб бормоқда.
Марказий банк томонидан ҳар ҳафта валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгиланади.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.