Қирғизистон фуқаросини Москвадаги паркда зўрлашди - ҳодиса камерага суратга олинган

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишҚиз
Қиз - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қизни "агар полицияга борсанг, видеони интернетга чиқарамиз", деб қўрқитишгани учун, жабрдийдани аризага ёздиришга кўндириш осон кечмаган

ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Москвада Қирғизистон фуқаросини зўрлашди, ҳодисада қирғизистонлик йигит гумонланмоқда, деб хабар қилди Спутник Қирғизистон нашри.

"Россиядаги Қирғизистон Республикаси ваколатхонасига 28 яшар қизга нисбатан зўравонлик уюштирилгани ҳақида тезкор хабар келиб тушди. Ушбу жиноятда гумонланаётган йигитлар, яъни ҳамюртлари қизни қаттиқ қўрқитишгани учун жабрдийда аввалига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ариза ёзишдан кескин бош тортган", — дейилади хабарда.

Насилие - Sputnik Ўзбекистон
У 11 яшар қизимни зўрламоқчи эди - қирғизистонлик аёллар ҳаётидан репортаж
Қирғизистон ИИВ хабарига кўра, 18 июн куни Мелис исмли ҳали унчалик яхши таниш бўлмаган йигит қизни ифторликка таклиф қилган ва учрашув жойида уни ўз дўстлари билан таништирган.

"Паркда йигитлардан бири куч ишлатиш йўли билан қизни зўрлаган. Қолган йигитлар бу вақтда юз бераётган ҳодисани телефон камераси ёрдамида суратга олганлар ва агар жабрдийда ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қиладиган бўлса, видеони ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитишган", — дейилади милиция хабарида.

Қиз билан ўтказилган суҳбат давомида жарбдийда ариза ёзишга кўндирилган. Ушбу ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Жиноятни содир этганликда гумонланиб Жалолобод вилоятининг Сўзоқ туманидан бўлган 33 яшар йигит ҳибсга олинган. Яна икки кишини қўлга олиш бўйича ҳаракатлар олиб борилаётгани маълум қилинган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0