Мирзиёев Мустақиллик байрамини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади

© AFP 2023 / MINORU IWASAKI Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон президенти
Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон президенти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Республика комиссиясига бир ҳафта муддатда "Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!" деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастурини ишлаб чиқиш ҳақида кўрсатма берилган

ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 1 сентябрь куни нишонланадиган мамлакат мустақиллигининг 26 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги қарорни имзолади, деб хабар қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар маҳкамаси матбуот-хизмати.

Санъат музейи - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Мустақиллик йилларига бағишланган кўргазма очилди
"Ватанимиз тарихида мутлақо янги саҳифа очган Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллигини муносиб кутиб олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика комиссиясининг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Республика комиссияси бир ҳафта муддатда "Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон" деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастурини ишлаб чиқсин", деб таъкидланган ҳужжатда.

Мазкур дастур 2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат дастурининг маъно-мазмунидан келиб чиққан ҳолда тайёрлансин, таъкидланган қарорда.

Республика комиссияси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар, ва Тошкент шаҳрида Мустақиллик байрамига бағишлаб аҳолининг кенг қатламлари ўртасида маърифий учрашувлар, очиқ мулоқот ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар, маданий тадбирлар ўтказиш мақсадида таниқли олимлар, ижодкор зиёлилар ва санъаткорлардан иборат маънавий-маърифий тарғибот гуруҳлари ташкил этиш ҳамда уларнинг аниқ режа асосида фаолият олиб боришини таъминлаш кўзда тутилган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0