ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Давлат санъат музейида 4 сентябрдан 4 октябрга қадар Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган “Ўзбекистон рассомлари” кўргазмаси бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради “Ўзбекистон Буюк Ипак йўлида” портали.
Кўргазмадан Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларида таниқли ўзбек рассомлари томонидан ишланган асарлар ўрин олган. Улар орасида Раҳим Аҳмедов, Акмал Нур, Анвар Мирсоатов, Ориф Муинов, Собир Раҳматов, Дилором Мамедова ва бошқа таниқли мусаввирлар чизган расмларни кўриш мумкин.
Кўргазмага ташриф буюрувчилар Ўзбекистоннинг барча жабҳалардаги ютуқлари акс этган ижодий ишлар билан танишишлари мумкин.