ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Тожикистон ҳукумати Қозоғистон, Ўзбекистон, Украина, Афғонистон, Туркия, Қувайт, Германия ва Малайзиядан савдо вакилларини чақириб олишга қарор қилди. Бу борадаги фармойиш Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон томонидан бир ой муқаддам имзоланган бўлишига қарамай, куни кеча эълон қилинди, деб хабар қилди Шарҳ.уз.
Балки, оммавий чақириб олишлар ротация билан боғлиқдир, шунингдек кадрлар янгланиши керакдир, деган фикрлар айтилмоқда.
Элчилардан фарқли равишда савдо вакилларининг фаолият муддати чекланмаган. Тожикистоннинг савдо вакили Абдурасул Мухидов икки мамлакат ўртасида самолёт парвозлари билан боғлиқ муаммолар бошланишидан аввал бу лавозимга тайинланган эди.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.