Душанбеда Ravon автомобиллари савдо маркази очилади

© Sputnik / Вадим ШекунRavon Gentra на Московском Международном автомобильном салоне
Ravon Gentra на Московском Международном автомобильном салоне - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари Улуғбек Розуқулов Тожикистонга ташрифи давомида ушбу автомобил сотиш марказини қурилиши ишлари билан яниқдан танишиб чиқади.

ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Душанбе шаҳрида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Ravon автомобилларини сотиш бўйича савдо марказ очилади, бу ҳақда Тожикистон ахборот агентлиги хабар берди.

Выпуск автомобилей на предприятии Дженерал Моторс - Sputnik Ўзбекистон
GM Uzbekistan 2 та янги русумдаги машиналарни ишлаб чиқаради

Тожикистон ҳукуматидаги манба маълум қилишича, Ўзбекистон Бош вазири Улуғбек Розуқулов Душанбе шаҳрида икки кунлик ташриф амалга оширади. Ташриф давомида бош вазир Тожикистон ҳукуматининг нуфузли раҳбарлари билан биргаликда Ravon автомобилларини сотиш маркази қуриш ишлари билан яқиндан танишиб чиқадилар.

Бош вазир Улуғбек Розуқулов бошчилигидаги 17та вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда 28 бизнес вакилларидан иборат делегация Душанбе шаҳрида иқтисодий ва молиявий соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича музокаралар ўтказади.

Ўзбекистон ва Тожикистон вакиллари келгуси икки давлат ўртасидаги истиқболли масалаларни муҳокама қилади.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон пойтахтида 21 июн куни Ўзбекистон ва Тожикистоннинг 300 дан ортиқ давлат ташкилотлари ва тадбиркорлар иштирокида бизнес форум бўлиб ўтади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0