Қозоғистонда ЙТҲда ҳалок бўлган фуқароларнинг дафн маросимини ўтказишда ёрдам кўрсатилади

© Sputnik / Алексей Насыров / Медиабанкка ўтишГул
Гул - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистонда аварияга учраган фуқаролар Ўзбекистонга олиб келинди

ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Ўзбекистон Республикасининг 9 нафар вафот этган, 7 нафар жабрланган ҳамда қолган 31 нафар фуқаролари Актўбе шаҳар аэропортидан Тошкент шаҳрига соат 11.40 да олиб келинди, деб хабар қилди Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Гуллар - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон раҳбарияти аварияда ҳалок бўлганлар оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг маълумотига кўра, 2017 йилнинг 22 июн куни соат 10.20да Актўбе вилоятида "Волгоград — Чимкент" йўналишида "Мерседес" русумли автобуси йўл-транспорт ҳодисасига учраган.

Автобусда жами 52 нафар йўловчи бўлиб, улардан 50 нафари Ўзбекистон Республикаси, 2 нафари Қозоғистон Республикаси фуқарлари бўлган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон Республикасининг 9 нафар фуқароси вафот этган, 7 нафар фуқароси жабрланиб, Айтикеб тумани шифохонасига ётқизилган. Воқеа жойида 10 нафар фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. 21 нафар фуқаро ЙТҒ оқибатида жабрланмаган.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги махсус ҳарбий транспорт самолёти жорий йилнинг 23 июн куни соат 19.30 да Нукус шаҳридан жабрланган ва вафот эган фуқароларни олиб келиш мақсадида Қозоғистон Республикаси Актўбе шаҳрига учиб кетган ҳамда шу куни соат соат 23.00да Актўбе шаҳар аэропортига қўнган.

Вафот этган фуқаро М.Эргашев "Хундай" русумли махсус тиббий автомашинасида Жиззах вилоятига олиб борилади.

Вафот этган фуқаро Т. Джумаев "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси кўмагида Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар аэропортига олиб борилади.

Авария с автобусов в Казахстане - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистонда ЙТҲда ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаролари рўйхати
Вафот этган 7 нафар фуқаролар 24 июн куни соат 12.40 да Мудофаа вазирлигининг самолётида Фарғона шаҳар аэропортига олиб келиниб, Наманган, Андижон, Фарғона вилоятларида истиқомат қилувчи яқинларига топширилади.

Маҳаллий ҳокимият органлари томонидан дафн маросимларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ёрдам кўрсатилади, дейилган хабарда.

ЙТҲ оқибатида жабрланган фуқаролар, зарурий тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида, Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларига жойлаштирилади.

Қолган фуқароларга доимий яшаш жойларига етиб боришлари учун амалий ёрдам кўрсатилади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0