ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Ўзбекистон раҳбарияти аварияда ҳалок бўлганлар оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди, деб хабар қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар маҳкамаси ахборот-хизмати.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 9 киши (барчаси Ўзбекистон фуқароси) ҳалок бўлган, 18 киши жароҳат олган (17 нафари Ўзбекистон фуқароси, уларнинг 5 нафари Оқтўба вилоятининг Айтекеби тумани марказий шифохонасига ётқизилган).
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги жабрланганларнинг аҳволи ва ушбу ҳодиса билан боғлиқ бошқа масалалар ҳақида маълумот олиш учун бевосита телефон алоқаси ташкил қилди", дейилган ТИВ хабарида.
Таъкидланишича, ҳалок бўлганларнинг жасадини Ўзбекистон Республикасига олиб келиш учун Оқтўба шаҳрига махсус самолёт юборилган.
"Ўзбекистон Республикаси раҳбарияти ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради", — дейилади хабарда.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.