Шавкат Мирзиёев Покистон халқига чуқур таъзия изҳор қилди

© Sputnik / СтрингерПокистон байроғи
Покистон байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Покистоннинг учта шаҳрида юз берган мудҳиш террорчилик ҳуружлари туфайли Покистон раҳбарига ўз ҳамдардлигини билдирди

ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Покистон президенти Мамнун Ҳусайнга ҳамдардлик билдирди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Маккадаги зиёратчилар - Sputnik Ўзбекистон
Маккага худкуш-террорчи ҳужум уюштирмоқчи бўлди
Покистон раҳбарига йўлланган мактубда шундай дейилган: "Покистоннинг Парачинар, Кветта ва Карачи шаҳарларида юз берган террорчилик ҳуружлари оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг қурбон бўлгани ва оғир жароҳат олгани тўғрисидаги хабар бизни қаттиқ қайғуга солди.

Мазкур жирканч ҳодисаларнинг бутун ислом уммати учун муқаддас бўлган Рамазон ойида ва муборак Ийд-ал-Фитр аййёми арафасида содир этилгани барчамизни ташкишга солади ва Ўзбекистон бундай ёвуз хатти-ҳаракатларни кескин қоралайди.

Ушбу мусибатли дамларда Сиз Жаноби Олийлари ва биродар Покистон халқига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳалок бўлганлар ҳамда жароҳат олганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик туйғуларимизни етказиб қўйишингизни сўраймиз".

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0