Американинг "Starlifter" мусиқий гуруҳи Тошкентда концерт беради

© АҚШнинг Ўзбекистондаги Элчихонаси матбуот-хизмати“Starlifter” гуруҳи
“Starlifter” гуруҳи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"29 июнь куни Чилонзорда бўладиган концертга ёзилиш учун исм-шарифингиз, туғилган сана, паспорт серия ва рақамингизни 27 июнь кечки соат 6 дан кечикмай Tashkent-Program@state.gov электрон манзилига юборишингиз мумкин

ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Американинг "Starlifter" мусиқий гуруҳи шу йил 24 июнь — 2 июль кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар қилди АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот-хизмати.

МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
ТИВда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди
Ушбу гуруҳ етти нафар иқтидорли мусиқачидан ташкил топган бўлиб, у рок, поп, жазз, кантри мусиқалари, шунингдек, замонавий ва анъанавий қўшиқларни ижро этади.

Хабарга кўра, 29 июнь куни соат 18:30 да, "Starlifter" АҚШ элчихонасининг Чилонзор туманидаги аввалги биносида жамоатчилик учун концерт намойиш этади. 30 июнь куни, гуруҳ "Hyatt Regency Hotel"да АҚШ Мустақиллик кунига бағишлаб ўтказиладиган тантанали қабул маросимда ҳам қатнашади. Ўзбекистонлик чоғида гуруҳ вакиллари ёшлар ва оммавий ахборот воситалари билан мулоқот қилади.

"Starlifter" аъзолари қуйидагилар: Жастин Люис (координатор), Аннеке Бентли (вокал), Денвер Мерфи (вокал), Жозиа Жойс (гитара), Рян Жанус (пианино), Жошуа Ҳолдриж (бас), Жошуа Дик (ноғорачи) ва Даниэл МакКоу (аудио муҳандис).

"Starlifter" АҚШ Ҳаво кучлари қўллаб-қувватлайдиган мусиқий гуруҳнинг таркибий қисми ҳисобланади. Иллинойсдаги Скот ҳарбий ҳаво базасида қарор топган ушбу гуруҳ бутун дунё бўйлаб концертлар намойиш этиб келмоқда.

"29 июнь куни Чилонзорда бўладиган концертга ёзилиш учун исм-шарифингиз, туғилган сана, паспорт серия ва рақамингизни 27 июнь кечки соат 6 дан кечикмай Tashkent-Program@state.gov электрон манзилига юборишингиз мумкин. Рўйхатга киритилганлик ҳақида электрон почта орқали хабар берилади, дейилади элчихона хабарида.

Янгиликлар лентаси
0