Бортида 9 нафар ўзбекистонлик жасади ортилган самолёт Ўзбекистонга учди

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишСамолет
Самолет - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йўл-транспорт ҳодисасида жабрланганлар юкланган самолёт Ўзбекистонга учиб кетди

ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. 2017-йилнинг 24-июн куни Қозоғистоннинг Актобе вилояти ҳудудида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳалок бўлган 9 кишининг жасади ва 38 нафар жароҳатланганлар юкланган махсус самолёт Ўзбекистонга қайтди, деб хабар қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар маҳкамаси.

Гуллар - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон раҳбарияти аварияда ҳалок бўлганлар оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди
"Ўтган тунда Актобе шаҳрига борган Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонаси консуллик бўлими ходимлари томонидан республика ва маҳаллий ҳокимият органлари ёрдамида жабрланганларни ватанга қайтариш учун барча ташкилий масалалар ҳал қилинди", дейилади хабарда.

Мамлакат раҳбарияти топшириғига биноан етиб борган Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг тиббиёт ходимлари маҳаллий шифокорлар билан биргаликда даволанаётган Ўзбекистон фуқароларини кўздан кечирганлари ва барчага ватанга қайтаришга рухсат берганлари айтилмоқда.

Ўзбекистон Элчихонаси маълумотига кўра, Актўбе шаҳри аэропортидан эрта тонгда махсус самолёт Ўзбекистонга йўл олган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0