Мирзиёев микроГЭСларни ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича тавсиялар берди

© Sputnik / А. Волков / Медиабанкка ўтишГЭС
ГЭС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон иқтисодиёт тармоқлари жадал ривожланиши натижасида энергияга бўлган талаб ортиб бормоқда. Фарғона политехника институти вилоятдаги ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорликда МикроГЭС илмий-ишлаб чиқариш корхонаси лойиҳасини таклиф этмоқда

ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Фарғона политехника институти вилоятдаги ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорликда МикроГЭС илмий-ишлаб чиқариш корхонаси лойиҳасини таклиф этмоқда, деб хабар қилинди Ўзбекистон президенти расмий сайтида.

ГЭС - Sputnik Ўзбекистон
Фарғонада кичик ГЭС ишга туширилди
МикроГЭС халқаро таснифга асосан қуввати 0,1 кВтдан 100 кВтгача бўлган гидроэнергетик қурилма бўлиб, у асосан гидротурбина, тасмали ва редукторли узатмалар ҳамда асинхрон генератордан иборат. МикроГЭС экологик тозалиги, оддийлиги, арзонлиги, технологик жиҳатдан тайёрлаш ва эксплуатация қилиш осонлиги билан ажралиб туради.

Лойиҳада микроГЭСлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва ҳаётга татбиқ этиш, Фарғона политехника институтида гидроэнергетика соҳаси мутахассисларини тайёрлаш кўзда тутилган.

МикроГЭСнинг қуввати 50 кВт бўлган 2 тажриба нусхаси институт олимлари томонидан "Фарғонаазот" ОАЖ ва Марғилон трактор таъмирлаш корхонаси билан ҳамкорликда Фарғона шаҳридан ўтувчи Марғилонсойга қўйилиб, тажриба-синовдан ўтмоқда. МикроГЭСлардан олинаётган электр энергия шаҳарнинг Каштанзор кўчаси, "Марғилонсой" тўйхонаси ва "Ҳамкорбанк" ҳудудларини ёритишда ишлатилмоқда.

Ўзбекистон гидроэнергетикаси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон гидроэнергетика салоҳияти
Фарғона вилояти сув хўжалиги мутахассислари билан биргаликда вилоят ҳудудидан ўтувчи сой ва каналларнинг гидрологик таснифлари ўрганилиб, дастлабки босқичда 230 жойда қуввати 50 кВтлик микроГЭСлар ўрнатиш режалаштирилган. Режа амалга ошгач, бир йилда ушбу микроГЭСлардан олинган қувват вилоятда сарфланаётган электр энергиянинг 2 фоизини ташкил этади. Бу йилига 17 миллиард сўмлик электр энергия тежалади, деганидир.

Мирзиёев ушбу лойиҳа илм-фан ютуқларини амалиётга жорий этиш борасида олиб борилаётган изланишларнинг яққол намунаси эканини таъкидлаб, микроГЭСларни ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва бошқа ҳудудларга ҳам изчил жорий этиш бўйича тавсиялар берди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0