Фарғонада кичик ГЭС ишга туширилди

© Sputnik / Игорь Агеенко / Медиабанкка ўтишГЭС
ГЭС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фарғона шаҳри ҳудудидан оқиб ўтувчи Марғилонсойда кичик ГЭС қурилиб, ишга туширилди. Мазкур инновацион лойиҳа Фарғона политехника институти олимлари томонидан рўёбга чиқарилди

ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Фарғона шаҳри ҳудудидан оқиб ўтувчи Марғилонсойда кичик ГЭС қурилиб, ишга туширилди, деб хабар қилди Халқ сўзи нашри.

Юқори Норин каскад ГЭС қурилиш базаси - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон Ўзбекистонни ГЭС қуришга чақирди
Таъкидланишича, мазкур инновацион лойиҳа Фарғона политехника институти олимлари томонидан рўёбга чиқарилди.

Синов жараёнида 6 та кўча ёритиш чироғи шаҳар электр тармоқларидан узиб қўйилиб, қурилма ёрдамида ёритилди. Соатига 3 киловатт электр энергияси ишлаб чиқарадиган мазкур генератор қувват узлуксизлигини таъминлаши амалда тасдиқланди.

"Унинг ёрдамида 50 киловатт электр энергияси ишлаб чиқариш мумкин. Ускунанинг гидротурбиналари металлдан ясалган. Унинг махсус чўмичлари кинетик энергияни — механик энергияга айлантириб беради. Содда ишланган ва таннархи арзон чархпалак энергияни тежашда ҳамда барқарор таъминотда жуда қўл келади", — дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0