ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Ғуломжон Ибрагимов газ ва электр таъминоти соҳасидаги қатор муаммоларни ҳал қилиш борасида халқ билан юзма-юз учрашувлар ўтказади, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Ўзбекистон раҳбари аҳолидан шикоятлар тушадиган тақдирда, Ибрагимов ва тегишли тузилмалар раҳбарлари ҳар бири шахсий жавобгарлик олиб боришларини қайд этиб ўтган.
Бош вазирнинг яна бир ўринбосари — Очилбой Раҳматов ҳам республика бўйлаб сафарга чиқиши қўшимча қилинмоқда. Раматов вилоят, шаҳар ва айниқса, қишлоқларда ижтимоий соҳадаги объектлар, мактабгача таълим ва ўқув масканлари, кўп хонадонли турар-жойлар куз-қиш мавсумига қанчалик тайёрлигини текширади.
Раматов, шунингдек, маҳаллий автомобил йўлларининг тартибга келтирилгандан кейинги ҳолати, лифтлар, маҳаллаларга қарашли ҳудудларда санитария ҳолатини текшириши айтилмоқда.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.