Театр нуфузини қандай оширса бўлади? - Мирзиёев фикри

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Қўқон шаҳар театри ижодкорлари билан мулоқотда театрнинг халқ орасидаги обрўйи ва нуфузини янада ошириш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди

ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи давомида Қўқон театрини бориб кўрди ва халқ орасида бу масканнинг обрўйи ва нуфузини ошириш учун нима қилиш зарурлиги тўғрисида ўз фикр мулоҳазаларини билдирди, деб хабар қилди Ўзбекистон Ҳукумат портали.

Визит Шавката Мирзиёева в Ферганскую область - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Фарғона асаларичилик ўқув-марказида бўлди
"Театрни ҳақиқий маънавият ўчоғига айлантириш учун аввало яхши асарлар керак. Бунинг учун бу ерда таниқли санъат намоёндалари, драматурглар билан учрашувлар ташкил этиб, ижодий муҳит яратиш зарур", — деди Ўзбекистон раҳбари

Қайд этилишича, суҳбат давомида ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, улар учун алоҳида кўп қаватли уй-жой бунёд этиш, театрнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича кўрсатмалар берилган.

Актёр ва режиссёрларнинг малакасини ошириш, ёш мутахассислар тайёрлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

 

 

Янгиликлар лентаси
0