Мирзиёев Фарғона асаларичилик ўқув-марказида бўлди

Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Ўқув-марказида амалиёт ўтаётган коллеж ўқувчилари билан Фарғона асаларичилик тарихи, асалнинг шифобахш хусусиятлари, таълим жараёнида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида суҳбатлашди.

TOШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Фарғона асаларичилик ишлаб чиқариш ўқув марказида бўлди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

"Фарғона давлат университетида асаларичилик бўйича мутахассислар тайёрлашни йўлга қўйиш керак. Агар мазкур соҳанинг илмий асосларини ўргатадиган муассаса ташкил қилинса, бошқа вилоятлардан ҳам ёшлар ўқишга келади, — деди президент учрашув давомида.

Шунингдек, президент, давлатлар, хусусан, АҚШ билан ҳамкорликни йўлга қўйиш кераклигини таъкидлади. "Ўзбекистон – АҚШ қўшма корхонаси ташкил қилиниб, икки мамлакатнинг етакчи мутахассислари доимо тажриба алмашиб туриши керак", — деди президент.

Президент Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Фарғонага келди: президент халқ билан мулоқот қилади

Бугунги кунда Фарғона вилоятида 1000 дан ортиқ асаларичилик субъекти рўйхатга олинган. Марказда илмий-текширув лабораторияси, тренинг заллари, кутубхона, электрон архив базаси, асални қайта ишлаш ва қадоқлаш цехи, тикувчилик, мум-парда, асбоб-ускуна ва асалари уяси ишлаб чиқариш цехлари фаолият юритмоқда. Бундан ташқари, асаларичиликда наслчилик лабораторияси, қарийб 2 гектар экспериментал боғ ва асал берувчи ўсимликларни етиштиришга мўлжалланган экин майдони ташкил этилган.

Ундан кейин Мирзиёев асалари уялари ва ускуналари ишлаб чиқариш цехида олиб борилаётган иш жараёни билан танишди. Шу ерда Халқ банки томонидан вилоятда амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти ҳам ўтказилди.  Тақдимотда, Қўштепа туманида ташкил қилинган 2 минг бош қорамолга мўлжалланган чорвачилик комплекси ҳақида маълумот берилди.

Янгиликлар лентаси
0