Шавкат Мирзиёев Фарғонага келди: президент халқ билан мулоқот қилади

Oбуна бўлиш
Президент Шавкат Мирзиёев халқ билан мулоқот қилиб, шаҳар ва туманларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш мақсадида 22 июнь куни Фарғона вилоятига келди

ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, янги лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 22 июнь куни Фарғона вилоятига ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда "Жаҳон" АА.

Железнодорожный состав - Sputnik Ўзбекистон
ОТБ Фарғона водийсидаги темир йўлларни электрлаштириш учун 80 млн $ ажратади
Фарғона вилояти ўзининг ер ости ва ер усти бойликлари, ривожланган саноат ва коммуникация тармоқлари билан мамлакатимиз тараққиётида алоҳида ўрин тутади. Вилоятнинг иқтисодий салоҳияти аҳоли турмуш даражасини оширишда муҳим омил бўлмоқда.

Жорий йилнинг биринчи чорагида вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот 6,1 % ўсди. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, қурилиш, хизматлар кўрсатиш соҳаларида барқарор ўсиш суръатлари таъминланди.

Саноат маҳсулотининг 96 %дан ортиғи кимё, нефть-кимё, енгил саноат, озиқ-овқат саноати, машинасозлик ва қурилиш материаллари тайёрлаш каби замонавий тармоқларда ишлаб чиқарилмоқда. Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи, "Фарғона азот", "Автоойна", Қўқон механика заводи, "ДЭУ текстиль Фарғона", "Қўқон Индорама текстиль" каби йирик саноат корхоналари нафақат вилоят, балки мамлакатимиз иқтисодиётида алоҳида ўрин эагаллайди.

Замонавий саноат тармоқларини ривожлантириш, халқаро бозорда рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган янги корхоналар барпо этиш ва мавжуд қувватларни модернизация қилиш тизимли равишда давом эттирилмоқда. Экспорт қилувчи корхоналар ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспорт фаолиятига кенг жалб этилаётгани самарасида вилоятнинг бу борадаги салоҳияти муттасил ошиб бормоқда.

Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январдаги фармонига асосан ташкил этилаётган "Қўқон" эркин иқтисодий зонаси бу борадаги имкониятларни янада кенгайтиради.

Тадбиркорлик фаолияти билан шуҳрат қозонган Фарғона заминида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси жадал ривожланмоқда. Бу соҳанинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 62 фоизга, экспортдаги улуши 58 фоизга етган. Меҳнат билан банд аҳолининг 81 %и шу соҳада ишламоқда.

Қирғизистонлик тадбиркорлар делегацияси Фарғонага келди - Sputnik Ўзбекистон
Фарғона маҳсулотлари Қирғизистон тадбиркорларида ҳавас уйғотди
Вилоятнинг омилкор деҳқон ва фермерлари қишлоқ хўжалигида улкан натижаларга эришмоқда. Такрорий экинлардан, томорқадан унумли фойдаланиб, қўшимча даромад топмоқда. Шу кунларда ғалла ҳосили йиғиб олинмоқда.

Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудуди каби Фарғона вилоятини ҳам ҳар томонлама ривожлантириш, иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш, улкан бунёдкорлик ишларини амалга ошириш, аҳоли ҳаёт даражасини юксалтириш борасида аниқ режа ва мақсадлар баён этилган эди.

Президент Фарғонага ташрифи давомида мазкур режалар ижроси, истиқболдаги лойиҳалар билан танишади, халқ билан мулоқот қилиб, шаҳар ва туманларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечиради.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0