ОТБ Фарғона водийсидаги темир йўлларни электрлаштириш учун 80 млн $ ажратади

© Flickr / Nick SavchenkoЖелезнодорожный состав
Железнодорожный состав - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Лойиҳа Фарғона водийсидаги асосий шаҳарларни Тошкент билан боғлайди ҳамда темир йўл орқали юк ва йўловчи ташишда самарали хизмат кўрсатишга бевосита таъсир қилади

ТОШКЕНТ, 25 апр – Sputnik. Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Поп, Наманган ва Андижонни боғловчи 145 километр темир йўлни электрлаштириш лойиҳасига 80 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратишни маъқуллади. Бу ҳақда ОТБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Электрлаштириладиган участка Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлиги дастури 2-йўлагининг бир қисми ҳисобланади.

Қарши-Дехқонабод темир йўли электрлаштирилди - Sputnik Ўзбекистон
Қарши - Деҳқонобод темир йўли электрлаштирилди

ОТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Такео Конишининг айтишича, Ўзбекистон каби денгизга бевосита чиқа олмайдиган мамлакатларда темир йўллар тармоқларининг хавфсизлиги, ишончлилиги ва барқарорлигини таъминлаш мамлакат тараққиёти ва иқтисодий ўсишининг муҳим омили ҳисобланади.

“Ўзбекистонда транспорт тизимининг яхшиланиши мамлакатнинг Марказий Осиёдаги савдо ва транспорт хаби сифатидаги стратегик жойлашувини мустаҳкамлайди”, деди у.

Лойиҳа Ўзбекистон аҳолисининг деярли учдан бир қисми яшайдиган Фарғона водийсидаги асосий шаҳарларни Тошкент билан боғлайди ҳамда темир йўл орқали юк ва йўловчи ташишда самарали хизмат кўрсатишга бевосита таъсир қилади. У транспорт орқали боғланиш тизимини  яхшилайди ва Фарғона водийсида янги иш ўринлари яратилишига ёрдам беради.

Лойиҳанинг умумий қиймати 177,45 миллион АҚШ долларини ташкил этади ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва ҳукумат 97,45 миллион доллар миқдорида сармоя киритади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0