Вазир Камилов Ватикан Элчиси билан учрашди

© МИД УзбекистанаВатикан Элчиси Челестино Мильоре
Ватикан Элчиси Челестино Мильоре - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашувда таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Ватикан ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганидан сўнг 25 йил мобайнида турли миллатлар ва дин вакиллари ўртасида дўстлик ва ўзаро бирдамликни мустаҳкамлашга қаратилган шеркиликнинг ижобий ташрибаси ортирилди

ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. 2017-йилнинг 22-июн куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ватиканнинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Челестино Милорени (қароргоҳи Москва шаҳрида) қабул қилди.

Вазир ишонч ёрлиқларини қабул қилди ва Элчини мамлакатимизда ўз дипломатик миссисиясини бошлагани билан табриклади.

Авлиё Пётр майдони - Sputnik Ўзбекистон
Ёш ўзбек мусиқачиси Рим папасини ҳам ҳайратда қолдирди
Қисқа маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорликнинг, жумладан динлараро мулоқот доирасидаги алоқаларнинг ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди.

2017-йил 7-февралда Ўзбекистон Президенти 2017-2021-йилларда мамлакатни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тасдиқлади. Мазкур концептуал ҳужжат давлат бошқарувини янада такомиллаштириш, суд-ҳуқуқ тизими ва ижтимоий тармоқни ислоҳ қилиш, шунингдек, ҳавфсизликни, хусусан миллатлараро бирдамлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлашнинг асосий тамойиллари ва ташқи сиёсатни назарда тутади.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари тинчлик ва бирдамликда яшамоқда, 138 та миллий маданият марказлари, 34 та дўстлик жамиятлари, 16 та диний конфессиянинг 2 мингдан ортиқ диний ташкилотлари фаолият юритмоқда.

Учрашувда таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Ватикан ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганидан сўнг 25 йил мобайнида турли миллатлар ва дин вакиллари ўртасида дўстлик ва ўзаро бирдамликни мустаҳкамлашга қаратилган шеркиликнинг ижобий тажрибаси ортирилди.

Суҳбат чоғида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0