Қозоғистон ИИВ авария жойига махсус гуруҳни юборди

© ИА "Новости-Казахстан", Анатолий УстиненкоРабота полиции Казахстана
Работа полиции Казахстана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистоннинг Актюбин вилоятида содир бўлган даҳшатли авария оқибатида Ўзбекистон Республикасининг 9 нафар фуқароси ҳалок бўлди. Яна 43 нафар инсон жароҳатланган

ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Қозоғистон ИИВ бугун содир бўлган авария жойига махсус гуруҳни юборди, деб хабар берди Қозоғистон ИИВнинг расмий вакили Олмос Садубаев.

Ўзбекистон ТИВ - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон томоннинг Қозоғистондаги авария бўйича расмий баёноти

Қозоғистоннинг Актюбин вилоятида содир бўлган даҳшатли ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон Республикасининг 9 нафар фуқароси ҳалок бўлди. Яна 43 нафар инсон жароҳатланган. Шулардан 17 нафари Ўзбекистон фуқароларидир. Жароҳатланганларнинг барчаси шифохонага етказилган.

"Ушбу авария жуда оғир оқибатга олиб келганлигини инобатга олган ҳолда, унинг барча сабаб ва шароитларини аниқлаш мақсадида Қозоғистон ИИВ томонидан полиция маъмурияти қўмитаси бўлими бошлиғи бошлигидаги махсус гуруҳ воқеа жойига юборилди", — деб хабар берди Садубаев.

Айни вақтда ҳалок бўлган ва жароҳат олган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0